Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
билдирмасдан олишдир. Босқинчилик қилган, тортиб олган, зўрлаб олган, ўзлаштириб олган, хиёнат йўли билан олган одам ўғри ҳисобланмайди, унинг қўли кесилмайди. Абу Довуд Жобирдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«وَلَيْسَ عَلَى خَائِنٍ وَلاَ مُنْتَهِبٍ وَلاَ مُخْتَلِسٍ قَطْعٌ»
«Хоиннинг, босқинчининг, ўзлаштириб олувчи(нинг қўли) кесилмайди», деганлар. Омонатга хиёнат қилганнинг ҳам қўли кесилмайди. Чунки у ўғри эмас, хоиндир. Пайғамбар с.а.в.:
«لَيْسَ عَلَى الخَائِنِ وَلاَ الْمُخْتَلِسِ قَطْعٌ»
«Хоиннинг ҳам, ўзлаштириб олувчининг ҳам (қўли) кесилмайди», деганлар. Ўзлаштириб олиш зўрлаб босиб олишнинг бир туридир. Бировга қўйилган омонат омонат дейилади. Вақтинча ишлатиб туришга олинган нарса эса орият дейилади. Омонатга хиёнат қилган билан ориятга хиёнат қилган фарқланади. Ориятга хиёнат қилганнинг қўли кесилади. Чунки бу хусусида ҳужжат ворид бўлган. Киссавурлик учун ҳам қўл кесилади, чунки у ҳам ўғирлик таърифига тўғри келади.
Иккинчи шарт: Ўғирланган нарса белгиланган миқдорда, яъни нисобга етган бўлиши керак. Айримлар оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам кесилаверади, дейишади. Бунга оятнинг умумийликни ифодалашини ҳамда Абу Ҳурайра ривоят қилган Пайғамбар с.а.в.нинг:
«لَعَنَ اللَّهُ السَّارِقَ, يَسْرِقُ الْبَيْضَةَ فَتُقْطَعُ يَدُهُ, وَيَسْرِقُ الْحَبْلَ فَتُقْطَعُ يَدُهُ»
«Оллоҳ ўғрини лаҳнатласин. Арқон ўғирлайди - қўли кесилади, тухум ўғирлайди - қўли кесилади», деган ҳадисларини далил қиладилар. Тухум чорак динорга тўғри келмайди. Бу ерда тухумнинг ўзига эмас, унинг озгина эканига, яъни ўғирлик ҳар қанча оз бўлса ҳам қўл кесилаверишига далолат қилиняпти, дейишади. Лекин нисоб шарт қилинган ҳужжатлар ҳам ворид бўлган. Масалан, Оиша y:
«كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْطَعُ السَّارِقَ فِي رُبْعِ دِينَارٍ فَصَاعِدًا»
«Пайғамбар с.а.в. ўғрининг қўлини чорак динор ва ундан юқориси учун кесардилар», деганлар. Яна бир ривоятда Пайғамбар с.а.в.:
«لاَ تُقْطَعُ يَدُ السَّارِقِ إِلاَّ فِي رُبْعِ دِينَارٍ فَصَاعِدًا»
65-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|